ШЕКСПИР ДРАМАЛАРИНИНГ ЎЗБЕКЧА ТАРЖИМАЛАРИ ТАРИХИДА ВОСИТАЧИ ТИЛ, САҲНА ВА МАФКУРА ОМИЛЛАРИ (1934–1991)
Keywords:
Шекспир, «Ҳамлет», «Ромео ва Жульетта», Чўлпон, Шайхзода, Жамол Камол, воситачи тил, таржима меъёрлариAbstract
Мақолада Уильям Шекспир драмаларининг ўзбек тилига таржима қилиниш тарихи таржимага таъсир кўрсатган уч омил – воситачи тил, театр буюртмаси ва мафкуравий назорат кесимида таҳлил қилинади. Чўлпоннинг «Ҳамлет» (1934), Мақсуд Шайхзоданинг «Ҳамлет» ва «Ромео ва Жульетта», Ғафур Ғуломнинг «Отелло» ҳамда Жамол Камолнинг бевосита инглиз тилидан қилган таржималари тарихига оид манбалар қиёсланиб, улардаги сана ва маълумот тафовутлари аниқланади. Г.Тури таржима меъёрлари назарияси ва А.Лефеврнинг ҳомийлик концепцияси асосида ўзбек шекспиршунослигида воситачи матн танлови, лексик меъёрлар ва саҳна эҳтиёжлари таржима стратегиясини белгилаган асосий омиллар бўлгани асосланади.
Downloads
Published
2026-10-15
Issue
Section
Filologiya